Рус аскарлари Северодонецкнинг катта қисмини назорат қилмоқда

Украина армиясининг бир неча ҳафтадан буён жиддий талофатларга учраб, кўрсатаётган шиддатли қаршиликларига қарамай, ҳозирда рус аскарлари Северодонецкнинг катта қисмини назорат қилмоқда.

Расмий Киев Ғарб далатларининг ҳарбий ёрдамига муҳтож эканлигини бир неча бор айтмоқда.

Бу вақт ичида бугун 15-июнь куни Россия Северодонецк шаҳридаги «Азот» кимё заводининг ҳудудида ҳимояланаётган украин аскарларидан қуролларини ташлаб, таслим бўлиб беришни талаб қилди. Шунингдек, мана шу ерда бошпана топган тинч аҳолига «гуманитар йўлак» берилишини айтди.

Британия разведка хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, айни пайтда юзлаб одамлар украиналик ҳарбийлар билан бирга завод ертўласида яширинган.

Украина президенти Владимир Зеленский 14-июнь кунги баёнотида мамлакат ракетага қарши замонавий қуролларга муҳтожлигини, ҳамкор давлатлар ваъда қилган қуролларни ушлаб туришига ҳеч қандай баҳона бўлмаслигини айтди.

Бугун Брюсселда ўнлаб мудофаа вазирлари йиғилиб, Украина мудофаасини муҳокама қилмоқда. Эртага НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади, у ерда Украинага қурол етказиб бериш масаласи муҳокама қилинади.

 Россия Украинага 24-февралда бостириб кирган. Ўшандан бери 7 миллионга яқин одам мамлакатни тарк этди, яна 8 миллион киши уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Украина томони 10 мингга яқин аскар ва 22 минг тинч аҳолини йўқотгани, камида 31 минг рус аскари ҳалок бўлганини айтмоқда. Россия 25-март куни 1351 аскарини йўқотгани ҳақида расман эълон қилганидан бери ўз рақамларини янгиламади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбектелеком» ухлаётган гигантга ўхшайди. ўзбекистонда интернет сифати нима сабабдан ёмон?

«Ўзбектелеком» бош директори Фарҳод Рўзиев #MITCROADMAP2018 анжумани давомида Ўзбекистонда интернет билан боғлиқ муаммолар сабаблари ҳақида маълум қилди. (more…)

Ҳокимга мурожаат қилган тадбиркорнинг кафесини бузишмоқчи

Вилоят ҳокимининг шу йил 15 март кунги тадбиркорлар билан учрашувида каттақўрғонлик якка тартибдаги тадбиркор Элёр Қодиров туман марказидаги истироҳат боғида салқин ...

Россия фуқаролари бир ойда банклардан 1,2 триллион рубль ечиб олишди  

2022-йил февраль ойида Россия фуқаролари банк ҳисоб рақамларидан 1,2 триллион рубль ечиб олишди.  Бу ҳақда Россия Марказий банкининг махсус ҳисоботида айтилади. Бу миқдор ...