Макрон Россияни тўхтатиш учун «қўлидан келган барча ишни қилишга» тайёр эканини айтди

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Россиянинг Украина билан урушини тугатиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти унинг Москвага нисбатан олдинги позициясидан кескин фарқ қилди.

15-июнь куни Руминияга ташрифи чоғида у НАТО ҳарбий базасида Франция, АҚШ, Британия ва бошқа иттифоқчи давлатларнинг аскарлари ёнида сўзлаётиб, «Биз Россиянинг кучини тўхтатиш учун, украиналиклар билан уларнинг армиясига ёрдам бериш ва музокараларни давом эттириш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, — деб билдирди.

Аввалроқ Франция президентининг Россияни камситиш мумкин эмаслиги ҳақидаги баёноти Украинани қўллаган давлатларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

Айрим хабарларга кўра, Макрон 16-июнь куни Киевга ташриф буюриши мумкин. Германия канцлери Олаф Шольцнинг ҳам Украина пойтахтига бориши айтилмоқда .

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада уруш бошланганидан бери камида 20 журналист ҳалок бўлди

Россия Украинага бостириб кирганидан бери камида 20 журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Журналистлар уюшмаси хабар берди. Уюшма мамлакатнинг Бош прокуратураси ўлганини ...

Москва бозорларида ўзбекистон ва тожикистондан келган ўнлаб мигрантлар қўлга олинди

Москва полицияси махсус кучлари ва миграция хизмати «Садовод» бозори ҳамда «Москва» савдо марказида кенг кўламли рейд ўтказди, деб ёзади «Кун.уз» нашри. Фото: by_naikon/ ...

Россия армияси сафида 30 мингга яқин қирғизистонлик йигитлар борлиги айтилмоқда

Жўғўрку Кенеш депутати Айбек Осмоновнинг айтишича, айни пайтда Россия армиясида 30 мингга яқин қирғизистонлик йигит хизмат қилмоқда. Депутат, Россия фуқаролигини олишнинг ...