АҚШда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди.

Огайо штатининг қонун чиқарувчи органи томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасини губернатор Майк ДеВайн имзолаган.

ДеВайн маҳаллий WFMJ радиосига берган баёнотида, мактабларда кучайган қуролли ҳужумларга қарши чоралар кўриш кераклигини таъкидлаб: «Мактабда полиция ходимининг борлиги яхши, лекин ҳар бир мактабнинг ҳам бунга қурби етмайди»,- деди.

Огайо Ўқитувчилар федерацияси ва Огайо таълим ассоциациясининг қўшма баёнотида айтилишича, ўз кучига кирган қонун асосида мактабларга қурол-аслаҳа киритилиши ва ўқувчиларнинг хавфсизлигини ёмонлаши айтилиб, қонун «хавфли ва масъулиятсиз» деб таърифланди.

Янги қонун бошланғич ва ўрта мактаб ва лицейларда ишлайдиган ўқитувчиларга 24 соатдан ортиқ бўлмаган машғулотлардан сўнг қурол олиб юришга рухсат беради.

АҚШнинг 28 штатида қурол олиб юриш лицензиясига эга ўқитувчиларга мактаб маъмуриятининг рухсати билан қуролларини яширинча мактабга олиб боришга рухсат берилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мексикада «агата» довули 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Мексикада “Агата” довули оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 20 киши бедарак йўқолди. Тезлиги соатига 170 километрга етган кучли шамол туфайли кўплаб уйлар вайрон бўлган. Довул ...

Ақшда юк машинадан 42 кишининг жасади топилди

Америка Қўшма Штатларидаги Техас штатининг Сан-Антонио шаҳрида юк машинасидан 42 кишининг жасади топилгани маълум қилинди. АҚШ оммавий ахборот воситаларидан ўрин олган ...

Канада тўппонча сотиш ва сотиб олишни тақиқламоқчи

Душанба куни Канада ҳукумати қуролларни назорат қилиш учун ўқотар қуролларни сотиш ва сотиб олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Бош вазир Жастин Трюдо Техасдаги ...