АҚШ Украинага 1 миллиард долларлик қурол-яроғ беришини эълон қилди

15-июнь куни Қўшма Штатлар Украинага қарийб 1 миллиард долларлик қўшимча қурол-яроғ етказиб беришини эълон қилди. АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Қўшма Штатлар ёрдам беришда давом этишини билдирди. Унинг баёнотида «Уруш туфайли ҳаёти издан чиққан Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», – дейилади.

Навбатдаги ёрдамнинг таркибига реактив тизимлар учун ракеталар, гаубицалар ва қўшимча эҳтиёт қисмлар киради.

15-июнь куни АҚШнинг Мудофаа вазири Ллойд Остин Брюсселда иттифоқчи давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашиб, Украинага ёрдам бериш масаласини муҳокама қилди. У Украина ўзини ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ёрдам олаши зарурлигини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тайван мустақиллигини эълон қилса, хитой уруш бошлайди

Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ АҚШни Тайвандаги инқирозга аралашмасликка чақирди, агар орол мустақиллигини эълон қилса, Пекин уруш эълон қилади. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар ...

Ақшда шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден ...

Ақш россиянинг айрим муассасаларига рухсат берди

АҚШ ҳукумати Сбербанк, ВТБ Банк, Альфа-Банк ва бошқа айрим Россиядаги муассасаларнинг энергетика масалалари бўйича фаолиятини 5-декабргача давом эттиришига рухсат берди. ...