Оттавада Канада ва Дания ташқи ишлар вазирлари Мелани Жоли билан Йеппе Кофод Шимолий Муз океанидаги Ханс оролини бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Дания ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) хабар берди.
Арктик Нэрс кўрфазидаги кичик бир одам яшамайдиган орол 1973-йилдан бери баҳсли ҳудуд бўлиб келган. У Канада-Дания Гренландия чегарасининг кесилишида жойлашган.
Ҳанс ороли ер талашиш низолари тарихидаги энг тинч жанжал ёки уруш сифатида танилган. 1980-йилларнинг ўрталарида канадалик денгизчилар оролга сузиб келиб, Канада байроғини ўрнатиб, байроқ устуни олдига виски ташлаб кетилишган. Бир неча ой ўтгач, Даниянинг Гренландия ишлари бўйича вазири оролга ташриф буюриб, Канада байроғи ўрнига ўзларининг байроғини ўрнатиб қўйган. Улар у ердаги вискини ичишиб, Дания аквавитини қолдириб, «Дания оролига хуш келибсиз!» деб ёзиб қолдиришган.
Ўшандан буён деярли 30 йил давомида Канада ва Дания чегарачилари ҳар ой байроқлар, спиртли ичимликлар ва хатларни алмаштириш учун оролга бориб келишиб туришган. Сўнгги келишувдан кейин ҳам икки давлат вазирлари бир-бирларига ўзларининг миллий ичимликларини таклиф қилишди.
Оттава келишувидан кейин Ҳанс ороли иккига бўлинган. Натижада Дания ва Канада ўртасидаги ягона қуруқлик чегараси пайдо бўлди. Унинг узунлиги бор-йўғи бир чақириб оралиқни ташкил қилди.