Исроил аскарлари уч фаластинлик балиқчини яралади

Исроил аскарлари Ғазо яқинида балиқ овлашга чиққан уч фаластинлик балиқчини отиб яралади. Бу ҳақда Ғазодаги қишлоқ хўжалиги қўмиталари иттифоқининг Балиқчилар қўмитаси раҳбари Закария Бакр журналистларга маълум қилди.

Бакр Исроил кучларининг Ғазо яқинида 3 балиқчини пластик ўқ билан отиб яралаганини ва ярадорларнинг шифохонага олиб кетилганини айтди. Исроил армияси бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бермади.

Фаластинлик балиқчилар иттифоқининг маълумотларига кўра, Ғазода 4000 га яқин киши балиқчилик орқали кун кечиради.

Исроил 2 миллионга яқин фаластинлик истиқомат қилувчи Ғазо секторини 2006 йилдан буён қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўли билан блокада қилиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёнинг собиқ ҳокимини самарқанд суди оқлади

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди кассация инстанцияси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2014 йил 18 августдаги ҳукмининг Н.Чориев, В.Азизов, ...

Ўзбекистонда одил суд

2018  йил 7 март  куни “давлат тўнтариши” айби билан ҳибс этилган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг якунланмаган суд иши бўлиб ўтди. Унда суд иши барча (журналистлар, ҳуқуқ ...

Ўзбекистон:меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг 80 фоиздан кўпининг ота-онаси бор

Ўзбекистон Олий суди судьяси Акмал Муродовнинг ёзишича, яқинда Олий суд томонидан олиб борилган тарғибот ишлари жараёнида Ўзбекистондаги етим болалар ва ота-онасининг ...