АҚШ Украинага яна тўртта HIMARS ракета тизимини беради

Пентагон Украинага қўшимча тўртта HIMARS юқори қувватли артиллерия ракета тизимини беришни режалаштирмоқда. Аввалроқ Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам пакети доирасида тўртта HIMARS етказиб беришга мақул бўлган эди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигидаги аноним манбаларга таяниб, Politico нашри хабар берди. Қўшимча ракета тизимларини бериш қарорини энди Оқ уй тасдиқлаши керак.

Politico нашри Британия ва Германия ҳам Украинага М270 баллистик ракета тизимларини етказиб беришга ваъда берганини ёзди. Украина сўраган ушбу HIMARS ва М270 тизимлари 80 километргача масофадаги нишонларни йўқ қила олади. Унинг 300 км гача нишонни ура олиш имконияти мавжуд. Украина расмийлари қуролни Россия ҳудудига зарба беришда ишлатмасликка ваъда берган.

Расмий Киев фронтда Россия билан мувозанатни сақлаш учун бир қанча оғир техника кераклигини айтиб, жумладан 300 та реактив тизимни кўзда тутган. Бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди. Ҳозирда Украина қўшинлари HIMARS тизимларидан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказмоқда. Бундан ташқари, замонавий Ғарб қуролларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш зарурати мавжуд.

Россия қўшинлари 24-февраль куни Украинага бостириб кирди. Тўрт ойга яқин давом этган урушда ҳар икки томондан минглаб аскарлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. 7 миллионга яқин одам Украинани тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дональд трампнинг биринчи рафиқаси ивана трамп вафот этди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси ва уч фарзанднинг онаси Ивана Трамп 73 ёшида Нью-Йоркдаги уйида вафот этди. Биринчи рафиқаси вафот этганини Truth ...

Украинадаги уруш javelinнинг обрўсини оширди

Javelin - танкга қарши енгил ракета тизими. Украинадаги уруш Javelinнинг обрўсини оширди. Маълумотларга кўра, 100 та ракетадан 89 таси нишонга теккан. Бу шуни англатадики, ...

Ақш россияга доллар жўнатишни тақиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Россияга нақд доллар жўнатишни тақиқлади. Унинг буйруғи жума куни Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди. Бу чора Россиянинг Украинадаги ҳужумлари учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400