Япония парламенти депутатлигига илк бор уйғур номзод даъвогарлик қилмоқда

33 ёшли Арфия Эри уйғур халқи тарихида илк бор Япония парламентининг юқори палатаси Сенатга ўз номзодини қўймоқда. Етти тилда сўзлаша оладиган, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ ходими Япония, Хитой ва АҚШда таълим олган.

Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси рўйхатида бўлган номзод, «одамларни менинг сиёсий қарашларимдан кўра, менинг келиб чиқишим кўпроқ қизиқтиради»-дейди.

Арфия Эрининг кампанияси «Япония фуқаросиман» деган шарафга урғу берилиб, япониялик турмуш қурган аёлларга қаратилган. Уйғур номзодининг айтишича, бу мамлакатда ўзи каби «исм-шарифи японларникига ўхшамаган» сиёсатчилар сони ортиб бораётганини таъкидлайди.

Японияда ҳукуматнинг танланма органларида японлар устунлик қилади.

10-июлга белгиланган япон парламентининг юқори палатасидаги 248 ўрин учун 500 дан ортиқ номзод курашмоқда.

Уйғурлар асосан Марказий ва Шарқий Осиёдаги турк тилли халқ ҳисобланади.

2017-йилдан бери Шинжондаги уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмонлар Хитой ҳукумати томонидан босим остида қолгани айтилиб келинмоқда. АҚШ Давлат департаментининг маълумотларига кўра, Шинжондаги лагерларда 2 миллионга яқин уйғур, қозоқ ва бошқа туб халқларнинг вакиллари сақланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Qirg‘iz-tojik chegarasida yana mojaro yuz berdi

Tojikiston fuqarolari qirg‘izistonliklarning avtomobillarini toshbo‘ron qildi, bunga javoban qirg‘iz chegarachisi havoga o‘q uzdi. Bu haqda Qirg‘iziston chegara boshqarmasi ...

«чув тушган деҳқон энди қалампир чайнайдими?» андижонлик фермерларда ҳам аччиқ қалампир муаммоси

Водий томон кишилари сарлавҳадаги иборани роса керак пайтда ишлатишади. «Пули куйган қалампир чайнабди». Бу гапнинг келиб чиқиши бир қизиқарли ҳикоя билан боғлиқ. ...

Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимидан кетганидан сўнг ўзбекистондаги ҳамкасб абдулазиз комилов ҳам лавозимидан олинди

Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди. Эндиликда биринчи ўринбосарликка ўтказилган Владимир Норов вазирликни бошқариб туради. Ўзбекистон Республикаси ...