Британия бош штаб бошлиғи «Европадаги урушга тайёр бўлишга» чақирди

Британия Бош штабининг янги раҳбари генерал сэр Патрик Сандерс Россия 24-февралда бошлаган Украинадаги урушга эътибор қаратиб: «Британия аскарлари Европада яна жанг қилишга тайёр туриши керак» – деб айтди.

Британия бош штаб бошлиғи: «Россиянинг Украинага бостириб кириши, Британияни ҳимоя қилиш мақсадимизга хизмат қилиши учун ерда урушишга ва ғалаба қозонишга тайёр бўлиш зарурлигини белгилайди. Энди бизнинг иттифоқчиларимиз билан бирга урушиб, Россияни мағлуб эта оладиган армия ташкил қилиш зарурати бор», – деди.

Сандерс, шунингдек, у 1941 йилдан бери “Европадаги қитъавий держава иштирокидаги қуруқлик урушнинг соясида» армияга қўмондонлик қилган биринчи штаб бошлиғи бўлганини таъкидлаб: «Биз қўшинларни Европадаги урушга яна бир бор тайёрлашимиз керак бўлган авлодмиз”, деб айтди.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Киевга ташрифи чоғида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашганидан сўнг, у «(Россия президенти) Владимир Путиннинг ишғоли янги босқичга кирмоқда» деб айтган эди.

«Таймс» газетасида чоп этилган мақолада Жонсон: «Путин Украинага нисбатан шафқатсиз босимдан фойдаланар экан, биз узоқ урушга тайёргарлик кўришимиз кераклигидан қўрқаман», деб билдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина россия аскарларини чекинаётганини маълум қилди

Россия кучлари Украинанинг мингдан ортиқ ҳарбий объектларини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Унга кўра, Украина армиясининг 250 дан ортиқ танки ва ...

Колумбия украина аскарларини тайёргарликдан ўтказади

Колумбия Украина аскарларини миналарни тозалашга ўргатади Колумбия Мудофаа вазири Диего Молано Твиттер саҳифасида 11 нафар ҳарбий муҳандис Украина аскарларини миналарни ...

3 ойда 900 минг ўзбек чет элга ишлаш учун чиқиб кетди

2019 йил январь-март ойларида 1,6 млн киши Ўзбекистон Республикасига келган. Ушбу рақам 2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1,5 мартага ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика ...