Тбилиси: Европа Иттифоқига киришни қўллаган минглаб одамлар намойишга чиқди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 20-июнь куни Европа Иттифоқига қўшилиш тарафдори бўлган ўн минглаб одамлар митинг ўтказди. Парламент биноси олдидаги тинч митингни мухолифат партияларига яқин саналган “Сирцхвилия” нодавлат ташкилоти уюштирди. Митингда Грузиянинг евроинтеграциясидан бошқа шиорлар янграб, сўзлар гапирилишига тақиқ қўйилди.

Аввалроқ, 17-июнь куни Еврокомиссия Европа Кенгашига Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш бўйича таклиф юборган эди. Унда Еврокомиссияси суд эркинлиги каби қатор талабларга жавоб бермагунча Грузияга мақом берилишини қўллаб-қувватламаган эди. Аввалроқ комиссия Украинадан ташқари Грузия ва Молдавани ҳам кўрсатиши хабар қилинганди.

Шу йилнинг бошида, 28-февралда Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқига қўшилиш учун ариза топширган эди. 3-март куни Грузия ва Молдова ҳам худди шундай ариза билан мурожаат қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада коммунистик партиянинг фаолияти тақиқланди

Львовнинг апелляциявий маъмурий суди сешанба куни Украинанинг Коммунистик партияси фаолиятини тақиқлади. Шикоят билан мамлакатнинг Адлия вазирлиги судга мурожаат қилган. ...

Зеленский натодан танк ва учоқ сўради

Украина президенти Владимир Зеленский НАТОнинг навбатдан ташқари саммитида вадеомурожаат орқали иштирок этиб, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотидан Россия агрессиясига ...

Борис немцов номидаги мукофот владимир зеленскийга топширилди

Бу йилги Борис Немцов номидаги мукофот Украина президенти Владимир Зеленскийга топширилди. Бу ҳақда якшанба куни Борис Немцов номидаги «Озодлик учун» жамғармаси маълум қилди. ...