АҚШда Шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден имзолаган эди. Оқ уй бу қонун минтақадаги таъқиблар учун масъул бўлган барча томонларга тегишли эканини огоҳлантирган.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳамкорларини ҳам худди шундай қонун қабул қилишга ундаб, чақириб кетишини маълум қилди.

«Уйғурларни мажбурий ишлатилишининг олдини олиш»га қаратилган қонун лойиҳаси ўтган йили бир йил давомида Конгресс томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган.

Расмий Пекин бу ҳаракатга ўзининг қаршилигини билдириб, буни «Хитойнинг ички ишларига аралашиш» деб таърифлаган.

АҚШ Шинжондаги таъқибларга алоқадор бир қатор амалдорлар ва компанияларга нисбатан санкциялар киритган

Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар Хитойнинг сиёсий лагерларидаги миллиондан ортиқ уйғур ва бошқа озчилик вакиллари ҳибсда сақланаётганини маълум қилиб, Пекинни бундай лагерларни ёпишга ундаб келади. Хитой Шинжонда озчилик мусулмонлар ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақидаги айбловларни доимо рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Алексей резников: бу йилги ёз рус аскарлари учун жуда иссиқ бўлади

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников АҚШ томонидан юборилган юқори самарали артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) мамлакатига етиб келганлигини маълум қилди. Алексей ...

Ақшда йиллик инфляция 8 фоизга етди

Бу сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Статистик маълумотлар Меҳнат вазирлиги томонидан тақдим этилди. Минтақада ёқилғи ва нефть нархининг ошиши туфайли истеъмол ...

Блинкен шри-ланкадаги тартибсизликларда россиянинг ҳиссаси борлигини маълум қилди

Россиянинг Украинадан буғдойни чиқармаслиги Шри-Ланкадаги тартибсизликларга сабаб бўлди. Ушбу фикрни оммага айтган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен блокада дунёнинг бошқа ...