Трамп: «Байден АҚШни Учинчи жаҳон урушига олиб бормоқда»

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президент Жо Байденнинг Украина туфайли миллий иқтисодиётни вайрон қилаётгани ва мамлакатни «жаҳон уруши»га тортганини айтди.

Трамп Newsmax бошловчиси Эрик Боллингга «Мамлакатимизнинг бошида катта муаммо бор. Бизнинг давлатимиз ҳеч қачон бундай бўлмаган. Биз Украина ва Россияда бўлаётган воқеалар туфайли катта ҳавфдамиз. Уларнинг (Байден маъмурияти) бошқаруви жаҳон уруши билан якунланиши мумкин. Уларнинг қилган ишлари аҳмоқлик. Бу жиннилик», деди у.

Байденни Киевга 10 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам юборгани учун танқид қилган Трамп, можаронинг алангаланиши «учинчи жаҳон урушига олиб келишини» таъкидлади.

Трамп, шунингдек, «агар мен ҳали ҳам ҳокимиятда бўлганимда, Украина уруши ҳеч қачон содир бўлмасди», деган риторикасини такрорлади.

Собиқ президент можаронинг қандай олдини олишини тушунтира олмади, бироқ унинг президентлиги даврида Қўшма Штатлар ҳурматга сазовор бўлганини таъкидлаб, қайта сайланганидан кейин бир ҳафта ичида Эрон билан ядро дастури бўйича «шартнома имзолашини» айтди.

Трамп 2024-йилда қайта сайланиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини қўшимча қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден ...

Байден: «зеленский бизнинг огоҳлантиришларимизга қулоқ солмади»

Украинанинг уруш бўйича ҳамкорлари ўртасидаги таранглик кучайди. Россиянинг Украинага 24-февралда бошлаган ҳужумлари давом этаётганда, Вашингтон-Киев линиясида кескинлик ...

Техас: мактабдаги қуролли ҳужум оқибатида 18 ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Ювалд шаҳрида бошланғич мактабларнинг бирига 24-май куни уюштирилган қуролли ҳужумда камида 18 ўқувчи, бир ўқитувчи ва яна икки киши ҳалок бўлди. ...