Песков: «Россия Украинадан ғалла ўғирламади»

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатини Украинадан ғалла ўғирламаганини айтди.

Песков кун тартибидаги мавзулар ҳақида журналистларга маълумот берди.

Украина билан тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини тилга олган Песков, «Аммо бу Россиянинг барча талаблари Украина томонидан бажарилгандан сўнг мумкин бўлади», – деди.

Песков бу шартларни Украинанинг ҳам яхши билишини айтди.

Киев маъмуриятининг Россия Украина ғалласини ўғирлагани ҳақидаги баёнотига жавобан Дмитрий Песков, Россия ҳеч қандай дон ўғирламаганини таъкидлади.

Россия қўшинлари 24-февралда Украинага ҳужум бошлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўқаев путин чақиргани учун россияга борадиган бўлди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлaди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди. “10-11 февраль кунлари ...

Трамп: путин ўзгарибди, мен уни украинага ҳужум қилади деб ўйламагандим

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага ҳужумидан ҳайратда эканлигини билдирди. У Россия президенти Путиннинг Украина чегарасига қўшинларини тўплашини ...

17,2 тонна ўзбек узуми россияга киритилмади

Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Челябинск вилояти ҳудудига 17,2 тонна ўзбек узуми киритилмади. «REGNUM» Россельхознадзорнинг Челябинск вилояти бошқармаси матбуот хизматига ...