Украина билан Молдова Европа Иттифоқига аъзо бўлишга номзод бўлди

Брюсселда 23-июнь куни бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Украина билан Молдова Европа Иттифоқига аъзоликка номзод сифатида кўрсатилди. Бу Европа Иттифоқи тарихидаги энг шошилинч қабул қилинган қарор бўлиб қолди.

Украина президенти Владимир Зеленский ушбу қарорни олқишлаб, «Бу ғалаба. Биз буни 120 кун ва 30 йил кутган эдик» деб билдирди. У, шунингдек, номзодлигининг кўрсатилишини Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлардаги «ўзига хос лаҳза» деб баҳолади.

16-июнь куни Франция, Германия, Италия ва Руминия раҳбарлари Киевга бориб, мамлакат раҳбарияти билан учрашиб, Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдиришган эди. Аввалроқ Украина пойтахтига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам ташриф буюрган эди.

28-февралда Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза ёзган. 3-март куни худди шундай ариза билан Грузия ва Молдова ҳам мурожаат қилган эди.

Агар Украинага “қўшилиш учун номзод” мақоми берилса, мамлакат тўлақонли аъзо бўлиш учун бир қатор ислоҳотларни амалга ошириши керак бўлади.Шундан кейин ташкилотга аъзо 27 давлатнинг барчасидан бир овоздан қўллов олиши керак. Аввалроқ Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб, Дания ва Нидерландия ЕИга киришга қарши экани ҳақида ёзган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Виктор янукович ўзини украина президенти деб эълон қиладими? 

7-март, душанба куни Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг самолёти Минскдан Москвага қўнди. Самолёт ўша куни кечқурун Минскдан учиб кетди. Бу ҳақда "Украинская ...

Туркия россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Туркия Сурияга учаётган Россиянинг ҳарбий ва фуқаровий самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 23-апрелда маълум қилди. ...

Россия украинадаги иккита ҳарбий аэродромни вайрон қилганини айтди

Россия Мудофаа вазирлиги Россия кучлари Украинанинг Луцк ва Ивано-Франковск шаҳарларидаги иккита ҳарбий аэродромни “яроқсиз қилганини” маълум қилди. Бу ҳақда 11-март куни ...