Nike компанияси Россияни бутунлай тарк этганини эълон қилди

Американинг кийим-кечак ва пояфзал ишлаб чиқарувчи Nike компанияси 23-июнда Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Март ойининг бошида Nike интернет-дўконларидаги савдони тўхтатган, кейинроқ эса Россиядаги барча дўконларини вақтинча ёпган. 25-май куни эса Nike бу мамлакатдаги дўконларни бошқарадиган маҳаллий Inventive Retail Group (IRG) компанияси билан франчайзинг шартномасини янгиламаган.

СПАРК тизимининг маълумотига кўра, Россиядаги «Найк» ва «Найк ритейл» МЧЖларнинг даромади ўтган йили 25,5 миллиард рублни ташкил этган.

Москванинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ март ойида бошқа компаниялар сингари Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари Россиядаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатган эди. Шу билан бирга, IKEA компанияси, Marriott меҳмонхоналар тармоғи, McDonald’s тез овқатланиш ресторанлари тармоғи, Chanel, Marks & Spencer брендлари ва бошқа ўнлаб халқаро компаниялар Россия бозорини тарк этган.

Америкадаги Йель университетининг маълумотларига кўра, Россия агрессиясини бошланганидан бери мингдан ортиқ хорижий компаниялар Россиядаги фаолиятини чеклаб ёки бутунлай тўхтатди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“нима учун бизда ишламоқчисиз?” саволига қандай жавоб бериш керак?

"Нима учун бизнинг компаниямизда ишламоқчисиз?". Бу савол эртами-кечми ишга жойлашаётган ҳар бир инсонга берилади ва унга жавоб беришнинг бир неча кенг тарқалган турлари ...

Қадоқланган пластик идишлардаги сув хавфсизми?

Қадоқланган пластик идишлардаги сув хавфсиз ҳисобланади. Бугунги кунда аксарият юртдошларимиз водопровод қувуридан келаётган сувни ичмай, бевосита пластик идишлардаги сувни ...

Uzauto motors янгиланган malibu моделини тақдим этади

1.5 л Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили олдузатмали автомобиль аввалгисидан 100 килограммга енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 ...