Киев яна ракета ҳужумларига учради

26-июнь куни Украина пойтахти Киевдаги турар-жой ҳудуди рус аскарларининг ракета ҳужумларига дуч келиб, камида беш киши, улар орасида етти ёшли қиз жароҳат олди. Мамлакатнинг марказий қисмидаги Черкас шаҳрида ҳам портлашлар юз берди.

Рус аскарларининг бу ҳужумлари украин армиясининг Северодонецк шаҳридаги шиддатли ва узоқ давом этган жангларига қарамай, бу ердан чекинишга мажбур бўлганини расмий билдириб, тактикасини ўзгартирган пайтда амалга оширилди.

Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги тунги мурожаатномасида Россия босиб олган шаҳарларни албатта қайтариб олишини айтиб, мамлакат ҳамкорлар ёрдамига мухтож эканини билдирди.

Россия Украинага бостириб кирган 24-февралдан бери тўлиқ вайронага айланган Мариуполдан кейинги энг йирик ғалабаси Северодонецк бўлиб қолди. Шаҳар раҳбарияти у ерда 10 мингга яқин тинч аҳоли борлигини, Россия томони ўз комендантини тайинлаётганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия рублининг заифлашуви ўзбекистон аҳолиси даромадига таъсир кўрсатди

2018 йилда Ўзбекистонга чет элдан 5,1 миллиард доллар ўтказилган, деб “Кун.уз” нашри Марказий банкга таяниб ёзмоқда. Ўтказмалар ҳажми уч йилдан бери ўсиб боряпти - 2016 йилда ...

Владивостокдаги  қабристонда 3 нафар ўзбек тириклайин ёниб кетди

Россиянинг Владивосток шаҳридаги қабристонда 24 октябрга ўтар кечаси ёнғин юз берган. Ёнғин қабристондаги икки қаватли хўжалик биносида юзага келган. Бу ҳақда Россия ...

Санкт-петербургда номаълум шахслар ўзбекистонликни  калтаклади

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 18 июль куни мазкур шаҳарнинг Фрунзе туманида Ўзбекистон фуқароси М.К.нинг номаълум шахслар ...