Бурятияда аёллар эрларини урушдан қайтаришларини талаб қилишди

Бурятияда ҳарбийларнинг рафиқалари республика раҳбари Алексей Циденовга видеомурожаат йўллаб, эрларини уйларига қайтаришни талаб қилишди. Мурожаатномани йўллаганлардан бири Вера Партилхаеванинг «Сибирь. Реалии» нашрига айтишича, январда «машғулотга» юборилган аскарлар ҳозир Украинада юрибди.

«24-февралдан бери улар махсус операцияга жалб қилинган. Улар чарчаган ва маънавий жиҳатдан ҳолдан тойиган. Барчаси енгил ёки ўрта контузия олган», дейишди аёллар.

Партилхаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасига: «Ҳамма қўрқади, уларга оғзингизни ёпинг деган буйруқ берилган. Бу ноҳақ урушда ҳалок бўлган ҳар бир аскарнинг ўлими сизларнинг виждонингизга ҳавола! Фарзандларимиз ва эрларимизни ватанига қайтаринг!» – деб ёзди.

Унинг сўзларига кўра, мурожаатни Тацинск танк бригадасида хизмат қилаётган аскарларнинг рафиқалари йўллаган. Ушбу бригаданинг камида 30 аъзоси ҳалок бўлгани хабар қилинган.

«Сибирь.Реалии» хабарига кўра, июннинг ўрталарида бурятиялик 184 нафар аскарнинг жангларда ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу борада республика Россияда иккинчи ўринда туради. Россия Мудофаа вазирлиги статистик маълумотларга расман изоҳ бермаяпти. Аёлларнинг мурожаатига ҳукумат ҳозирча жавоб бергани йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент сўзи: яқинда коррупцияга оид кўплаб далилларни фош қиламиз

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 9-январда Сўқулук туманининг аҳолиси билан учрашувида Қирғизистонда коррупция билан курашиш тўхтаб қолмаслигини айтди. Бу ...

Дунё шодликлари йиғилса бутун,  дўстлар дийдоридан бўлолмас устун

        “Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари” тадбири юзасидан мулоҳазалар 1998 йилнинг ноябрь ойи кунлари эди. Мен пойтахтдан  Қашқадарёга ота-онамни кўриш учун борган ...

Навоийда олган порасини қайтараётган комиссияси раиси ушланди

Навоийда туманлараро Тиббий меҳнат эксперт комиссияси раиси ногиронлиги бор шахсдан олган порасини қайтариб бераётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» ёзмоқда. Мазкур ...