Украинада уч кунлик мотам эълон қилинди

Украинанинг Кременчуг шаҳридаги «Амстор» савдо марказига рус ҳарбийларнинг ракетадан қилган ҳужумида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланиб уч кунлик мотам эълон қилинди.

Полтава ҳудудий ҳарбий бошқармаси бошлиғи Дмитрий Лунин Telegram каналидан баёнот қилиб, Кременчук шаҳридаги «Амстор» савдо марказига берилган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етганини, 36 киши бедарак йўқолганлигини маълум қилди.

Лунин, қидирув-қутқарув ишларининг давом этаётганини маълум қилди.

Кременчук губернатори Виталий Малеский ҳам шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинганини айтди.

Малеский: «Бугун Украинада Конституция куни, лекин Кременчукда байроқлар ярим пастга туширилди». Бу шаҳар тарихидаги энг катта фожиадир. Кременчукнинг халқи тинч аҳолига ҳужум қилганлар жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда», – деди.

Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский ўтказган матбуот анжуманида Кременчугдаги савдо марказига ҳужум қилган россиялик учувчиларнинг исмлари аниқланганини айтиб қуйидагиларни таъкидлади: «Украина хавфсизлик хизмати ва Миллий полиция мутахассислари ҳужумни Россиянинг қайси ҳаво полки амалга оширганини аниқлади. Ту-22 ни бошқарган ва зарбаларни амалга оширган учувчиларнинг исмлари маълум бўлди».

Николаев вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Виталий Ким ҳам тунда рус аскарларининг Николаев ва Очаков шаҳарларига ҳаво ҳужуми натижасида бир бола ҳалок бўлиб яна тўрт нафари яраланганини билдирди.

Ким шаҳарга қилинган 11 та ракета ҳужумининг ярми Украина ҳаво мудофаа тизимлари томонидан қайтарилганини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Францияда маҳаллий аҳоли ва лўлилар ўртасида тўқнашув содир бўлди

Франциянинг пойтахтида маҳаллий аҳоли ва лўлилар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув туфайли 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё»  ёзмоқда. ...

Аёлларнинг “ишид”га қўшилиш сабаблари

Тожикистонда Бирлашган миллатлар ташкилоти молиявий ёрдами билан аёлларнинг “Ироқ Шом исломий давлати” террористик гуруҳига қўшилиши сабаблари ўрганилмоқда. (more…)

Рўмол ўраган аёл ҳуқуқбузарми?

Бир жумла борки, у барча муҳокамага нуқта қўяди, забон ҳам ҳақли сўзларни айтишдан тўхтайди. Бу жумланинг қудрати жамиятимизда шу қадар улуғки, ўз мулкинг ё жонинг ҳимояси ...