Швеция Туркия билан яқин мулоқот ўрнатади

Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон жиноятчиларни экстрадиция қилиш масаласида Туркия билан яқин мулоқот ўтказишини маълум қилди.

Андерссон бугун эрталаб Испаниянинг пойтахти Мадрид шаҳрида Туркия, Швеция ва Финляндия томонидан имзоланган уч томонлама меморандум ортидан Финляндия давлат телевидениеси YLEга баёнот берди.

Андерссон, «Жиноятчиларни экстрадиция қилиш борасида Туркия билан яқин мулоқот ўрнатамиз. Терроризмга қарши қандай курашаётганимизни халқаро ҳуқуқ доирасида мулоқот қилиб тушунтирамиз», – деди.

Жараённи самарали деб атаган Андерссон «Бу жараёнда ким кўпроқ ҳукмронлик қилди?» деган саволга эса жавоб беришни истамади.

Айни пайтда бўлгинчи террор ташкилотларининг тарафдори мустақил депутат Амина Какабавех, Туркия билан уч томонлама меморандумга имзо қўйилгани билан боғлиқ «улар учун қоронғу кун бўлганини» таъкидлаб, Швециянинг Ташқи ишлар вазири Анн Линдега ишончсизлик билдириш бўйича ҳаракат қилишни бошлашини билдирди.

TV4 телеканалига берган интервюсида Какабавех, Линдега нисбатан ишончсизлик билдиришномасини қабул қилиш учун 35 депутатнинг имзоси талаб қилинишини ва бу йўналишда фаолият олиб борадиган 35 депутатнинг парламентда эканини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон россияга мева-сабзавот экспортини оширади

Туркманистон Украинага бостириб киргани учун санкцияга учраган Россияга мева-сабзавот экспортини оширади. Бу ҳақда Туркманистон маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, ...

Санкт-петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринган икки киши қўлга олинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ОАВда тарқалган 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахснинг Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ўлдириш мақсадида ҳужум қилгани ...

Зеленский украина ўз ерлари учун курашни давом эттиришини айтди

Украина Россия қўшинлари томонидан босиб олинган барча ҳудудларни қайтариш учун курашни давом эттираверишини мамлакат президенти Владимир Зеленский 7-июнь куни украин ...