Николаевда рус ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди

29-июнь куни Украина жанубидаги Николаев шаҳрида Россия кучларининг ҳаво ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Шаҳар мэри Александр Сенкевичнинг сўзларига кўра, Россиянинг саккизта ракетаси шаҳарга зарба берган. Улардан баъзилари ҳатто тинч аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйга ҳам келиб тушган.

Интернетга жойлаштирилган суратларда тўрт қаватли бинонинг томи қисман вайрон бўлгани ва бинодан тутун чиқаётганини кўриш мумкин.

Россия Мудофаа вазирлиги Николаев шаҳри яқинидаги хорижий ҳарбий ўқув базасига зарба берганини маълум қилди.

Николаев – Қора денгиз соҳилида жойлашган порт шаҳар. Шаҳардаги аскарлар рус армиясининг Одесса томон ҳаракатланишига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Икки кун аввал Россия кучлари Украинанинг Кременчуг шаҳридаги савдо марказига берган зарбасидан, камида 18 кишини ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар эса бедарак йўқолган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Норвегия россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди

Норвегия Россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Норвегия вазирлар маҳкамаси маълум қилди. Ҳукумат, шунингдек, Россиянинг «Эрасмус+»  ва «Горизонт ...

“сизларга ёлғон гапиришяпти!” эфир пайтида муҳаррир афиша кўтариб чиқди

14-март куни Россиядаги “Биринчи канал”нинг эфирида «Время» ахборот дастури кўрсатилаётган вақтда  студияга "Урушга йўл йўқ!" деган ёзувли плакат кўтарган қиз кириб келди. У ...

2018 йилда 21 минг ўзбекистонлик россия фуқаролиги олган

Жорий йилнинг январидан августига қадар 221,1 минг хорижликка Россия фуқаролиги берилди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна ...