Зеленский: Украинага ойига 5 миллиард доллар керак

Украина президенти Владимир Зеленский 29-июнда НАТОнинг Мадриддаги саммитида видеомурожаат қилди. У Россия ҳужумларига қарши туриш учун Киев замонавий оғир қурол-яроқлар ва қўшимча молиявий ёрдамга муҳтож эканини айтди. Москванинг амбицияси фақат Украина билан чекланмаслигини таъкидлади.

 «Украинада замонавий артиллерия тизимини олган. Бунинг учун сизларга раҳмат. Лекин уруш давом этмоқда. Бу урушда артиллерия муҳим аҳамиятга эга. Уруш узоққа чўзилмаслиги керак. Бунинг олдини олиш учун Россиянинг артиллерия устунлигига чек қўйишимиз керак. Бизга кўпроқ замонавий тизимлар, замонавий артиллерия керак» , – деди Зеленский.

У Украина Россия агрессиясидан ҳимояланиши учун ойига 5 миллиард доллар керак эканини, Москва ҳар куни нефть ва газ сотиш орқали миллиардлаб даромад олаётганини қўшимча қилиб, НАТО етакчиларини Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этишга чақирди.

Испания пойтахти Мадридда НАТО етакчиларининг саммити бўлиб ўтмоқда. Унда асосий эътибор Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари ҳамда Швеция ва Финляндиянинг ҳарбий иттифоққа қўшилиш ҳаракатларига эътибор қаратилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Финляндия россия чегарасига симли панжара қуради

Россия ва Украина ўртасидаги уруш туфайли Финляндия Россия билан чегарада симли панжара қуришга қарор қилди. CMS Times газетасидаги хабарга кўра, Финляндия Ички ишлар ...

“путин ядро урушини бошлашга тайёр”

Агар Путин бу қарорга интилса, унинг ёрдамчиларидан тортиб, котибларигача бутун жамоаси бунга қарши чиқади. Таниқли украиналик журналист Дмитрий Гордон Путиннинг сайловолди ...

Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар

Латвия Россиянинг 102 нафар фуқаросининг мамлакатга киришини чексиз муддатга тақиқлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич Twitter даги саҳифасида ёзди. Латвия ТИВ ...