НАТО Россияни «энг катта таҳдид» деб эълон қилди

НАТО Россияни ташкилот аъзоларининг тинчлиги ва хавфсизлигига «энг катта ва тўғридан-тўғри таҳдид” яратаётган давлат деб атади. Ҳарбий альянсга аъзо давлатлар раҳбарларининг Мадрид шаҳридаги саммитининг мана шундай декларацияси 29-июнь куни эълон қилинди.

Баёнотда Москванинг Украинага ҳужуми халқаро меъёрларни қўпол равишда бузиш эканлиги, Россия Украина ҳудудидаги гуманитар инқироз учун тўлиқ жавобгар эканлиги таъкидланди. Шунингдек НАТО Украинага «сиёсий ва амалий ёрдам» беришда давом этиши ёзилган.

НАТОнинг бундай баёноти рус кучларининг Украинага бостириб кириши «Совуқ урушдан» кейинги Европадаги хавфсизлик қоидаларини қай даражада ўзгартирганини кўрсатиб турибди. Аввалроқ Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг бош котиби Йенс Столтенберг Украинадаги урушни «Иккинчи жаҳон урушидан кейинги хавфсизликка таҳдид қилган «энг катта инқироз» деб атаган.

Мадрид саммити декларациясига кўра, ҳарбий альянс етакчилари Финляндия ва Швецияга НАТОга аъзо бўлиш учун расмий таклиф юборишга қарор қилишган.

Москва НАТОнинг шарқ томон кенгайганини Украинага бостириб киришининг сабабларидан бири сифатида кўрсатиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Трамп: «байден ақшни учинчи жаҳон урушига олиб бормоқда»

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президент Жо Байденнинг Украина туфайли миллий иқтисодиётни вайрон қилаётгани ва мамлакатни «жаҳон уруши»га тортганини айтди. Трамп ...

Польша ақшдан танк сотиб олади

Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Америкада ишлаб чиқарилган «250 M1A2 Abrams» танкини харид қилиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилди. Вазир Блашчак АҚШнинг ...

Вашингтон билан москва элчихоналарини ёпмаслиги керак

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Вашингтон билан Москва ўртасидаги муносабатлар “яқин келажакда” яхшиланишига шубҳа қилишини билдирди. Икки давлат ўртасидаги ...