Россия Змейний оролидан аскарларини олиб чиқиб кетганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги 30-июнь куни Қора денгиздаги Змейний оролидан ўз қўшинларини олиб чиққанини маълум қилди. У ердаги ҳарбий топшириқ бажарилиб бўлганини ва гарнизон «яхши ниятни кўрсатиш учун» олиб чиқилганини Игорь Конашенков айтди.

«Бу билан Россия БМТнинг Украина ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш бўйича гуманитар йўлак ташкил этиш ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслигини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатди», — деди у.

Украинанинг «Жанубий» тезкор қўмондонлигининг маълумотларига кўра, Россия томони Украина аскарларининг зарбаларидан сўнг «Гарнизондаги қолдиқларини шоша-пиша йиғиб, иккита тезюрар қайиқ билан олиб чиқариб кетган. Ҳозир оролда ёнғин ва портлашлар содир бўлмоқда».

Одессадан унча узоқ бўлмаган ушбу оролда Россия техникасини йўқ қилиш учун зарба берилаётганини Украина томони бир неча бор таъкидлаган.

Змейний оролини рус аскарлари урушнинг биринчи куни 24-февралда босиб олишган. Украина томонининг маълумотларига кўра, 17-июнь куни Россия у ерга аскарлари ва қурол-яроғларини етказиб бераётган “Василий Бех” кемаси йўқ қилинган.

Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмидаги ушбу оролга эгалик қилиш Одесса вилоятидаги қирғоқ ҳудудини ва Одесса портини назорат қилишда муҳим рол ўйнайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лавров сербия сафарини бекор қилишга мажбур бўлди

Бир қатор Болқон давлатлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг самолёти учун ўзининг осмонини очишдан бош тортганлиги туфайли у Сербияга сафарини бекор қилишга ...

Норвегия россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди

Норвегия Россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Норвегия вазирлар маҳкамаси маълум қилди. Ҳукумат, шунингдек, Россиянинг «Эрасмус+»  ва «Горизонт ...

Кхшт аскарлари 10 кундан кейин қозоғистондан чиқиб кетишади

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тинчликпарвар кучлари 10 кун ичида Қозоғистонни тарк этади. Аскарларни чиқариш 13-январдан бошланади. Бу ҳақда “Хабар 24” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400