Буюк Британия Украина учун яна 1,2 миллиард доллар ажратишини маълум қилди

Буюк Британия Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун яна 1,2 миллиард доллар ажратилишини эълон қилди. Бу маблағлар Украина армиясининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашни, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини, учувчисиз самолётлар, замонавий электрон уруш техникаси ва ҳарбий техника сотиб олишга йўналтирилиши айтилди.

Бугун, 30-июнда Мадридда бўлиб ўтаётган НАТО саммити чоғида Sky News телеканалининг саволларига жавоб бераётиб Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Россия президенти Владимир Путиннинг агар Ғарб давлатлари Украинага қурол берса, «қизил чизиқдан ўтиб кетади» деган баёноти шунчаки риторик баёнот эканини, бу баёнотга эътибор бермасдан Украина томонининг ғалабасини қўллаб-қувватлаш учун барча ҳаракатларни қилиш кераклигини айтди:

«Агар биз буни қилмасак, келажакда Европа хавфсизлигига янада катта хавф туғдиради. Биз ҳозирги йўналишимизни давом эттириб, Украинани қўллаб-қувватлашимиз ва Россияга қарши санкцияларни сақлаб, Владимир Путиннинг баёнотларига эътибор бермаслигимиз керак. Биз учун жойида содир бўлаётган воқеалар муҳим».

Шу тариқа, Буюк Британия томонидан жорий йил бошидан бери Украинага ажратилган иқтисодий ва ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 4,6 миллиард долларга етди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден: “путин тахтда қолмаслиги керак. у диктатор.”

Байден Варшавада тарихий баёнот берди десак ҳам бўлади. Унинг сўзларидан қисқача иқтибос келтирамиз: - Путин вайрон бўлган империяни қайта тикламоқчи. Бу фикр ҳеч қачон ...

Украина литвадан кўпроқ ҳарбий техника сотиб олади

Литва Мудофаа вазири Арвидас Анусаускас Россия ҳужумига учраган Украинага қўшимча ҳарбий машина жўнатишини маълум қилди. Анусаускас ижтимоий тармоқдаги баёнотида «Украинага ...

Украина икки ҳафта ичида россиянинг 14 та қурол омборини йўқ қилди

Украина ҳарбийлари июнь охиридан бери икки ҳафта ичида Россия кучларининг қурол-яроғ омборлари ва бошқа объектларига ўндан ортиқ юқори аниқликдаги зарбалар берди. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400