Россия кучларининг Одессага берган зарбасидан 17 киши ҳалок бўлди

Россия армиясининг Одесса вилояти жанубидаги тинч аҳоли истиқомат қилаётган уй ва дам олиш базасига зарба бериши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина ҳукумати маълум қилиб, яна ўнлаб одамлар яралангани хабар қилинди.

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини қутқариб қолган.

«1-июль куни тунги соат бирларда Белгород-Днестр туманида тинч аҳоли истиқомат қилаётган тўққиз қаватли уй ракета отилиши оқибатида қисман қулаб тушди. Шунингдек, унинг ёнида жойлашган дўкон ҳам ёниб кетди», — дейилади расмий хабарда.Иккинчи ракета дам олиш базасига келиб тушган.

Россия бу борада изоҳ бермади.

30-июль куни Украина президенти Владимир Зеленский Украина қўшинлари Змейний оролини рус босқинчиларидан озод қилганини эълон қилган эди. Россия расмийлари оролни «яхши ниятини кўрсатиш учун» ўзлари тарк этганликларини эълон қилишди.

Мамлакат шарқида рус армияси Лисичанск шаҳрини ўққа тутишда давом этмоқда.

30-июнь куни Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг АҚШ президенти Жо Байден уруш Россиянинг ғалабаси билан тугамаслигини айтиб, «Биз Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз», – дея қўшимча қилди.

Шу куни Қўшма Штатлар Украинага қўшимча 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин қўшни давлатларни россия билан муносабатларни ёмонлаштирмасликка чақирди

Россия президенти Владимир Путин 4-март куни янги «Маршал Рокоссовский»  паромининг байроғини кўтариш маросимида сўзлаган нутқида қўшни давлатларни Россия билан ...

Боррель россияни айблади

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жосеп Боррель халқаро савдода ғалла етишмаслигида Россияни айблади. Боррелль ижтимоий тармоқ орқали ...

Путин билан кўришган шифокор коронавирусдан тузалди

Москвадаги Коммунарка касалхонаси бош шифокори Денис Проценко Путин билан кўришгандан сўнг машҳур бўлиб кетганди. Путин 24 март куни Коммунарка касалхонасида коронавирус ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400