Жапаров Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди

Бугун, 4-июл куни Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар берди Қирғизистон давлат раҳбари ахборот хизмати.

Муассаса хабарига кўра, Қирғизистон-Ўзбекистон дўстлиги, яқин қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жапаров Қирғизистон Ўзбекистонда рўй бераётган воқеалардан жуда хавотирда эканини таъкидлаб, «ўз вақтида, қатъий ва мувофиқлаштирилган» ҳаракатлар туфайли Қорақалпоғистондаги вазият тартибга солингани ва унинг янада кескинлашишига йўл қўйилмаганини таъкидлади.

«Президент Садир Жапаров Ўзбекистонда конституциявий ислоҳот натижалари барқарорликни таъминлаш учун мустаҳкам замин яратиши ҳамда мамлакатнинг узоқ муддатли стратегиясини амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлишига ишонч билдирди», — дейилади Қирғизистон президент матбуот хизмати хабарида.

Президентлар, шунингдек, жорий йил 21-июлда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Консультатив учрашувига тайёргарлик ва унинг кун тартибини ҳам муҳокама қилдилар. Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари ушбу тадбир таклифини қабул қилгани қайд этилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 4-июль куни Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида 1-2 июль кунлари содир бўлган тартибсизликлар оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани, 243 киши жароҳатлангани, улардан 38 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эканини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрирининг жамоатчилик муҳокамасига чиқиши сабаб бўлган. Амалдаги Конституцияда Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибидаги «суверен республика» сифатида тасвирланган. Унинг суверенитетини Ўзбекистон ҳимоя қилади, деб ёзилган. Бу тавсиф янги таклиф этилаётган конституциявий тузатишлар лойиҳасидан олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тунги вақтда фуқароларни тинчини бузганларга 74 333 сўм жарима солинади

Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни: 👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш; 👉 мусиқа чалиш; ...

Тошкентда “тelegram” орқали мижоз “овлаган” фоҳиша қизлар қўлга олинди (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлими, Яшнобод тумани ХООБ ҳамда “UzNews.uz” ҳамкорлигида “Фоҳишаликка қарши тунги тадбир” ўтказилди. (more…)

Диплом ишини ёзиш нархи қайси олийгоҳда қанчалигини биласизми? 

АУДИТОРИЯ. Ҳамма навбатдаги дарс бошланишини кутаяпти. Бир ўқитувчимизнинг тоби қочган экан, дарс битирувчи курс билан қўшиб ўтказиладиган бўлди. Орқа ўриндиқда ўтирган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400