Ўзбекистон парламенти Қорақалпоғистон суверенитетини сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди

Йигирмага яқин одам ҳалок бўлган оммавий тартибсизликлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини ўзгаришсиз қолдиришни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда 4-июль куни парламент ахборот хизмати хабар берди.

«Ўзбекистон Президенти Қорақалпоғистон Жўқўрқу Кенгеси депутатлари ва жамият вакиллари билан учрашар экан, барча таклифлар эътиборга олиниши лозимлигини таъкидлади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолади», — дейилади баёнотда.

Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилган сабаб бўлган.

Амалдаги Конституцияда Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибидаги «суверен республика» сифатида тасвирланган. Унинг мақоми Ўзбекистон томонидан ҳимоя қилиниши ёзилган. Бироқ янги таклиф этилаётган конституциявий тузатишлар лойиҳасидан бу тавсифлар олинган.

1-2 июль кунлари республика маркази Нукус шаҳрида минглаб одамлар иштирокида ушбу ўзгаришларга қарши оммавий акциялар бўлиб ўтди. Уларнинг айримларида намойишчилар куч билан тарқатилганини кўриш мумкин.

Айрим лавҳаларда хавфсизлик кучлари томонидан қурол қўллангани ҳам кўрсатилган. Бироқ, бу кадрлар қанчалик реал эканлигини тасдиқлашнинг иложи йўқ.

4-июлда Бош прокуратура тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ярадорлар сони 200 дан ошди. Айрим маълумотларга кўра, мингдан ортиқ одам жароҳатланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Улуғбек қосимов сурхондарё вилоят прокурори бўлди

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Turon24 нашрига Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Улуғбек Қосимов прокуратура ...

Бишкекда «тўй учун қарз олма!» номли акция бўлиб ўтди

Бишкек шаҳрида 11-февралга ўтар кечаси фаоллар қарз олиб тўй ўтказишга қарши акция ўтказишди. Унда шаҳарнинг ҳар бир ҳудудига, асосан банкларнинг кириш қисмига «Тўйга қарз ...

Тошкент шаҳри прокурори шерзод облоқулов ишдан кетди

Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқуловнинг ишдан кетгани айтилмоқда."Jahon.uz" интернет нашри ўзининг ишончли манбасига таяниб ёзишича, бу лавозимда аввал ҳам фаолият ...