Европа Иттифоқи Нукус воқеаларини мустақил ўрганишга чақирди

Европа Иттифоқи 4 июл куни эълон қилган баёнотида Қорақалпоғистонда инсонлар қурбон бўлган воқеаларни мустақил тергов қилишга чақирди.

«Биз қурбонлар ва жароҳатланганлардан чуқур қайғудамиз ва воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борамиз», — дейилади баёнотда.

Ташкилот раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистонни халқаро мажбуриятларга мувофиқ инсон ҳуқуқлари, жумладан, фуқароларнинг ўз фикрини эркин ифода этиши ва эркин йиғилишлар қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирди.

1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳридаги тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан 4-июлда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. Маълумотларга кўра, 243 киши жароҳат олган. Улардан 38 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидир. Айни пайтда шифохонада юзга яқин одам бор, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг айтишича, 516 киши ҳибсга олинган.

Айрим маълумотларга кўра, намойишчиларни куч билан тарқатиш чоғида мингдан ортиқ одам яраланган. Аввалроқ Ўзбекистон президенти тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар борлигини айтган эди. Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамаси қўйилгани сабаб бўлган. Янги таклиф этилаётган лойиҳада Ўзбекистон таркибига киритилган “суверен республика” мақоми Қорақалпоғистондан олинган.

Тўполонлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақоми ўзгаришсиз қолдиришни қўллаб-қувватлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрдўғон финляндия билан швециянинг натога қўшилишига қаршилигини билдирди

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти аъзоси - Туркиянинг президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Финляндия билан Швециянинг ташкилотга қарши эканлигини, уларнинг аризасига нуқта ...

Россиянинг европа иттифоқига сотган газ ва нефтидан тушган даромади икки бараварга кўпайди

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Европа Иттифоқига сотган газ, нефть ва кўмирдан тушган даромадини икки бараварга оширди. Бу маълумотни Финляндиядаги Энергия ва ...

Лисенко: «барча ўлдирилган қодировчилар чўчқа терисига ўралиб кўмилади»

 Днепр мэрининг ўринбосари Михаил Лисенко Чеченистондан Украинага келиб, Днепропетровск вилоятида ҳалок бўлаётган босқинчиларни “чўчқа терисига ўраб кўмишга” ваъда берди. Бу ...