Путин Украина шарқидаги ҳужумларни давом эттиришни буюрди

Кремль Луганск вилоятини тўлиқ назорат остига олганини эълон қилганидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин ўз қўшинларига Украина шарқидаги ҳужумларни давом эттиришни буюрди.

У Россия қўшинлари аввалдан белгиланган режани амалга оширишга мажбур эканлигини, Луганск вилоятини эгаллаб олгани сабабли ўз ҳаракатларини давом эттириши кераклигини 4-июль куни билдирди.

Украина армияси Луганск вилоятининг Лисичанск шаҳридаги позициясидан чекингани ҳақида 3-июлда мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби расман маълум қилди.

Баёнотга кўра, бундай қарор «босқинчи аскарларнинг артиллерия, авиация, реактив тизимлар, ўқ-дорилар ва шахсий таркиб жиҳатидан ортиб бораётгани туфайли» қабул қилинган.

Лисичанск Украинанинг Луганск вилояти томонидан назорат қилинадиган охирги шаҳар эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 4 нафар ўзбекистонлик мигрант жароҳатланди

2019 йилнинг 27 май куни Россиянинг Ленинград области Приозеро туманидаги қурилиш объектида ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 7 киши, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ...

Москвада яна бир  кўча супурувчиси бўлган ўзбек пичоқланди

"Москва” шаҳар янгиликлари агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органдаги манбасига кўра, Ўзбекистон фуқаросининг пичоқланган танаси Москванинг “Академический” туманида топилган, ...

Россия таркибидаги халқлар ундан ажралиб чиқиш учун ақшдан ёрдам сўрашди

Россия Федерацияси таркибидаги халқ вакилларидан ташкил топган - Эркин Миллатлар Лигаси (Лига Свободных Наций) ҳаракатининг фаоллари Москвадан мустақил бўлиш учун АҚШдан ...