Amnesty International Тошкентни Нукусдаги воқеаларни холис тергов қилишга чақирди

Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Нукусдаги воқеаларни чуқур, холис ва мустақил тергов қилишга чақирди.

Бу ҳақда ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори Мари Стразерс маълум қилди. «Ўзбекистон ҳукумати мустақил фикрларнинг чиқишига йўл қўймай, маълумотларни тўсиб қўйиб, фавқулодда ҳолат эълон қилиш билан одатий тажрибасига таянмоқда. Аслида интернет ва мобил алоқанинг ўчирилиши одамларнинг ҳақиқатда нима бўлаётганини билишига тўсқинлик қилмоқда», – деди Стразерс.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Қорақалпоғистондаги қонли воқеаларни очиқ ва мустақил тергов қилишга чақирган эди.

1-2-июль кунлари Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида содир бўлган тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлди, 243 киши жароҳатланди. 516 киши ҳибсга олингани маълум бўлди.

Айрим маълумотларга кўра, намойишчиларни куч билан тарқатиш чоғида мингдан ортиқ одам яраланган. Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани сабаб бўлган.

Янги таклиф этилаётган лойиҳада Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркиби кирган «суверен республика» деган мақоми олинган эди.

Тўполонлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини ўзгаришсиз қолдиришни қўллаб-қувватлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача тажриба қуёнчаси бўламиз?!

Хат-саводим кирилл алифбосида чиққанини бахтим, деб биламан. Тажриба қуёнчасига айланган укаларим, жиянларимга ачинаман. Бу жараён ҳамон давом этиб, янги авлод -- ...

Тожикистонда россия рубли яна қадрсизлана бошлади

Тожикистонда Россия рубли кўтарилганидан тахминан уч ҳафта ўтиб яна қадрсизлана бошлади. «Озоди» радиоси эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Миллий банкка мурожаат ...

Ўзбекситон президенти семиз ички ишлар ходимларига уч ой вақт берди ориқламаса ишдан кетади

Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум ...