Ўзбекистон: Chevrolet Malibu’ни кредитга сотиш йўлга қўйилиши мумкин

 

 Уз.авто  Ўзбекистон автомобиль саноатининг энг қиммат модели ҳисобланган ва салкам икки йил аввал сотувга чиқарилган Chevrolet Malibu автомобиллари иккиламчи бозорда сўнгги бир неча ойдан бери сезиларли даражада арзонлашиб  қолди.

Мазкур автомобилнинг иккиламчи бозордаги нархи 21-26 минг доллар атрофида баҳоланмоқда. Тошкент автосалонларидаги худди шундай автомобилнинг янгиси 33 минг доллар атрофида баҳоланаяпти. Фойдаланилган автомобиль нархи эса, сифатига, сақланиши, кўринишига қараб, 7-12 минг долларга арзонлашган.

«Бундай ҳодиса ҳеч қачон кузатилмаган», – деб ёзмоқда Podrobno.Uz интернет-нашри  ўз  хабарида.

Кузатувчиларнинг фикрича, Malibu’нинг нархи бир неча сабабларга кўра арзонлашмоқда. Биринчидан, автомобиль таъмири қиммат, эҳтиёт қисмларини ҳам осонликча топиб бўлмайди. Бундан ташқари, ҳайдовчилар орасида Malibu’нинг ҳаракатлантирувчи механизми яхши эмас,  деган “ташхис”лар ҳам  мавжуд. Шу сабабли ушбу машина ҳайдовчилари, узоғи билан бир йил фойдаланиб, кейин уни сотишга ҳаракат қилишмоқда.

Ҳозирги вақтда иккиламчи бозор Chevrolet Malibu’лар билан «тўлиб кетган». Харидорлар сони эса, сотувчилар тахмин қилганидек, унчалик ҳам кўп эмас. Шу сабаб ҳам автомобилнинг нархи тушиб кетмоқда. Автосалонларда ҳам Malibu учун шартномалар  навбатларсиз тарқатилмоқда.

Баъзи маълумотларга кўра, автосалонларда Chevrolet Malibu савдосининг пастлиги сабаб, яқин вақт ичида машинани ҳатто кредитга сотиш ҳам йўлга қўйилиши мумкин.

Мулкдор хабари

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чортоқ тумани ҳокимига чорвачилик бегона соҳами?

Ўзбекистонда чорвачилик изчил ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва аҳолининг бу машғулот билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилиб, мазкур ...

Ақшдаги муҳожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган муҳожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб «Дарё» нашри «Forum ...

Карманалик қассоблар эшак ва ўлган мол гўштини сотган вақтда қўлга олинди

Мазкур ҳолат Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 июль куни аниқланган, ...