Лавров: «Украинадаги фуқароларнинг ўлими учун Ғарб жавобгар»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Донбасс ва Украинанинг бошқа минтақаларида тинч аҳолининг ўлими учун Ғарб жавобгар эканлигини айтди.

Вьетнам пойтахти Ханойда хизмат сафари билан бўлган Сергей Лавров Вьетнам ташқи ишлар вазири Буи Тхань Сон билан учрашувдан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ғарб давлатларининг Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши санкциялар қўйганига диққат қаратган Лавров, Вьетнамнинг ушбу санкцияларда иштирок этмаганлигини ва буни қадрлаганликларини билдирди.

Россиянинг Белгород ва Курск шаҳарларига ҳужуми мавзусига тўхталган Лавров, Украина ҳукуматининг «Ғарб давлатларининг Украинага қурол етказиб беришини тўхтатиш учун рус армияси ўз шаҳарларига ҳужум қилди» деган сўзларини изоҳ берди.

Лавров: «Улар ёлғон гапираяпти. Бу ҳақдаги фактлар маълум ва Россия Мудофаа вазирлиги уларни ҳар куни кўрсатмоқда», — деди у.

Россиянинг вазири, «Ғарб айниқса, Донбас ва Украинанинг бошқа минтақаларида тинч аҳолининг ўлими учун жавобгар эканлигини тушуниши керак. Киев маъмурияти бу ерда тинч аҳолига қарши Ғарб етказиб берган қуроллардан қўрқитиш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Бу давлат терроризми», деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тендерда ютишни ваъда қилиб 300 минг долларни олган шаҳс ушланди

2019 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга алдов йўли билан катта миқдордаги пулни ўзлаштириш билан боғлиқ ҳужжат келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар ...

Қирғизистон ва ўзбекистон ўш-тошкент йўналишида авиарейслар очилишига келишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сўўронбай Жеенбеков билан учрашувда, улар транспорт алоқаси тўғрисида келишиб олишганини маълум қилди. ...

Бухорода россия ва ўзбекистон ёшларини боғловчи ахборот портали яратилиши келишиб олинди

 Бухорода “Ҳамкорлик, ташаббус, инновация” дея номланган Ўзбекистон-Россия ёшлари фестивали бўлиб ўтди. Икки давлат ёшлар иттифоқи ўртасида имзоланган Англашув меморандумига ...