Зеленский Ғарб берган артиллерия катта натижаларни кўрсата бошлаганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбдаги ҳамкорлари берган артиллерия рус қўшинларига қарши урушда катта натижаларни кўрсата бошлаганини 7-июлдаги видеомурожаатида айтди.

Жанг майдонидаги вазият ҳақида «Ғарб артиллерияси, ҳамкорларимиз берган қуроллар энг яхши натижаларни кўрсата бошлади», янги техника юқори даражадаги аниқликда ишлаётганини айтди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари «босқинчиларни орқа томондан таъминлаш учун муҳим бўлган омборлар ва бошқа жойларга зарба бермоқда» ва бу “Россия армиясининг босқинчилик салоҳиятини сезиларли даражада пасайтирмоқда».

Россия жорий йилнинг 24-февралида Украинага ҳужум қилганидан бери мамлакатнинг бир қатор ҳудудларини назорат остига олган. Икки кун аввал Россия президенти Владимир Путин Украина шарқидаги ҳужумларни давом эттиришга чақирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чеченистонда эркаклар украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда

Россиянинг Чеченистон субъектидаги эркаклар Украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда. Бу ҳақда The Insider нашри у ерга жўнатилган чеченларнинг оилалари, маҳаллий ...

2018 йилда россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

2018 йилда 268,1 минг нафар хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилди. Бу 2017 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўпроқдир. Бу ҳақда “РИА ...

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин ватанига қайтди

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин уйларига қайтди, деди мамлакатнинг Британиядаги элчиси Вадим Пристаико 19-май куни Британия парламентида. Унинг сўзларига кўра, ...