Россия Змейний оролига зарба берганини эълон қилди

Россия армияси тунда Украинанинг Змейний оролига ҳужум қилганини маълум қилди. Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенковнинг айтишича, у ерда байроқни тикишга уринган украиналик аскарларнинг бир қисми «йўқ қилинган».

Одесса вилояти маъмурияти бошлиғи Сергей Братчук зарба ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, бироқ қандай зарар олиб келганини айтмади.

Қора денгизнинг шимоли-ғарбий томонида жойлашган Змейнийни рус аскарлари уруш бошланган 24-февралда босиб олиб, 30-июнда Украина артиллерияси томонидан кучли ўққа тутилганидан кейин чекинишга мажбур бўлган. Одесса портига яқинлиги туфайли орол стратегик аҳамиятга эга.

7-июлда украиналик уч нафар аскар оролга давлат байроғини кўтараётгани акс этган видео расмий телеграм каналларида тарқалди. Видео қачон суратга олингани номаълум.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский ғарб берган артиллерия катта натижаларни кўрсата бошлаганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбдаги ҳамкорлари берган артиллерия рус қўшинларига қарши урушда катта натижаларни кўрсата бошлаганини 7-июлдаги видеомурожаатида ...

Бмт бош котиби москвада путин билан учрашди

Москвада Россия президенти Владимир Путин ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўртасидаги музокаралар бир соат давом этди. Путин ва Гутерриш ёпиқ эшиклар ортида яккама-якка ...

Зеленский путинни музокарага чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Москвани ҳарбий жиноятларда айблаганига қарамай, Россия президенти Владимир Путинни музокараларни қайта бошлашга чақирди. Бу ҳақда у ...