Литваликлар пул йиғиб ҳарид қилган дрон Украинага жўнатилди

Литваликлар пул йиғиб ҳарид қилган Bayraktar дрони Украинага жўнатилди. 6-июлда минглаб литваликлар Шауляйдаги ҳарбий аэродромда учувчисиз дронни кўриш учун йиғилди. «Ванагас» (Карчига) номли учувчисиз дронга Литва ва Украина байроқлари ва герблари чизилган.

«Албатта, бу урушнинг юришини ўзгартирмайди. Лекин бу Литва халқининг украиналикларга ҳамдардлигининг рамзий ишорасига айланади. Биздан кейин Украина фуқароларининг ўзлари ҳам пул йиғиб, Туркия компаниясидан яна учта учувчисиз самолёт сотиб олиш ташаббуси билан чиқдилар», – деди Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас.

Литваликлар дрон сотиб олиш учун май ойида деярли 6 миллион евро йиғишган. Баъзилари 50, 100 евро юборишган. Турк компанияси бу пулларни Украинадаги гуманитар мақсадларда ишлатиш кераклигини айтиб, қурилмани текинга берган.

Айни дамда Польшада Украина армиясини учувчисиз учиш аппарати билан таъминлаш учун маблағ йиғиш акцияси бўлиб ўтмоқда.

Украина сўнгги йилларда Bayraktar TB2 ускунасидан 20 дона сотиб олган, 27-январда яна 16 дона буюртма бериб, дронлар эса мартнинг бошида етиб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ўзига қарши бўлганларга таҳдид қилди

Бугун БМТда Россияни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариб юбориш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда ҳозир бўлганлар ушбу масала бўйича ўз танловларини амалга оширади. ...

Ўзбекистон фуқароси санкт-петербургда оғир аҳволда топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилганлиги ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги ...

Туркманистон россияга мева-сабзавот экспортини оширади

Туркманистон Украинага бостириб киргани учун санкцияга учраган Россияга мева-сабзавот экспортини оширади. Бу ҳақда Туркманистон маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, ...