Блинкен Шри-Ланкадаги тартибсизликларда Россиянинг ҳиссаси борлигини маълум қилди

Россиянинг Украинадан буғдойни чиқармаслиги Шри-Ланкадаги тартибсизликларга сабаб бўлди. Ушбу фикрни оммага айтган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен блокада дунёнинг бошқа қисмларида ҳам инқирозларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда эканлигини билдирди.

Америка дипломати яна бир бор Россияни Украинадан 20 миллион тонна буғдойни экспорт қилишга рухсат беришга чақирди.

10-июлда Таиланд пойтахти Бангкокда журналистлар саволларига жавоб бераётган Блинкен Москва қўшни давлатга ҳужум қилганидан бери бутун дунёнининг тўрт томонида озиқ-овқат инқирози кучайиб бораётганини таъкидлади.

Сиёсатчи Таиландда ўғитлар қимматлашаётганини қўшимча қилди.

22 миллионга яқин аҳолига эга Шри-Ланка пойтахти Коломбода 9-июлда намойишчилар президент қароргоҳини эгаллаб олди.

Норозилик намойишлари шу йил бошидан бери давом этаётган эди. Мамлакат иқтисодиёти ҳозирда мисли кўрилмаган инқирозни бошидан кечирмоқда. Дори-дармон ва айрим маҳсулотлар танқислиги юзага келди, валюта захираси тугаб қолган, мамлакат ташқи қарзини тўлай олмай қолди ва дефолтга учради.

Украина эса дунёдаги энг йирик дон экспортчиларидан биридир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия: «ҳудудимизни ҳам, пулимизни ҳам қайтариб оламиз»

Кеча Россия Федерацияси Давлат Думасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Давлат Думасининг спикери Вячеслав Володин Россия хорижда блокланган пулларни қайтариб ...

Байден: «зеленский бизнинг огоҳлантиришларимизга қулоқ солмади»

Украинанинг уруш бўйича ҳамкорлари ўртасидаги таранглик кучайди. Россиянинг Украинага 24-февралда бошлаган ҳужумлари давом этаётганда, Вашингтон-Киев линиясида кескинлик ...

Польша ақшдан танк сотиб олади

Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Америкада ишлаб чиқарилган «250 M1A2 Abrams» танкини харид қилиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилди. Вазир Блашчак АҚШнинг ...