Шри-Ланка президенти газни зудлик билан халққа беришни буюрди

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса оролга зудлик билан газ етказиб бериш бўйича буйруқ чиқарди. Бу намойишчилар президент қароргоҳини эгаллаб олганидан кейин эълон қилинган биринчи ҳужжат эканлигини Newswire нашри ёзди.

Шри-Ланка пойтахти Коломбода 9-июль куни намойишчилар президент қароргоҳини эгаллаб олишган. Давлат раҳбари хавфсиз жойга олиб кетилиб, ҳарбий ва денгиз кучлари ҳимоясида эканлиги маълум қилинган.

Шундан сўнг парламент раҳбарияти ва йирик партиялар етакчилари фавқулодда йиғилишга йиғилиб, мамлакатдаги мавжуд вазиятда президент истеъфосини талаб қилишган. Президент Ражапакса бу таклифни қабул қилиб, 13-июлда истеъфога чиқишга рози бўлди. Унгача эса президент истеъфосини қабул қилиш ишларига тайёргарлик кўрилади. Шу фонда бир қанча вазирлар истеъфога чиқишларини маълум қилди.

Тахминан 22 миллион аҳолига эга Шри-Ланкада норозилик намойишлари жорий йил бошидан бери давом этмоқда. Мамлакат иқтисодиёти ҳозирда мисли кўрилмаган қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Дори-дармон ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари етишмасдан, валюта захиралари тугаб, мамлакат ташқи қарзини тўлай олмай қолди ва дефолтга учради. Мамлакат бошқа давлатлардан сотиб олган газ учун пул тўлай олмади, натижада халққа газ етмай қолди. Бошқа энергия ресурсларининг тақчиллиги ҳам юзага келди.

Ҳукумат бунинг учун коронавирус пандемиясини айблаб, мамлакатга сайёҳлар аввалгидек кўп бормай қўйганини, шу сабабли даромад камайганини таъкидламоқда.

Шри-Ланка Ҳиндистон яқинидаги кичик орол давлатидир. Илгари Британия империясининг мустамлакаси бўлган мамлакат 1948 йилда мустақиллигини эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент қадри нуфузини ҳимоя қилайлик

Маърифати бор ҳар бир киши айни кунларда Президент обрўсини ҳимоя қилишга маъсул. Сабаб уни халқнинг ўзи сайлаган. Президент обрўси халқнинг обрўси. Унинг шаъни халқнинг ...

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган баҳриддин исомов озодликка чиқарилди

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” хабар қилди. Маълум бўлишича ҳоким ўринбосарни ёқиб юборган тадбиркор ...

Кӯчада текширув, метрода текширув…

Ҳозирги кунда шаҳарда, кўча транспортида юриш кўп ҳолларда бироз қийинчиликлар келтитиб чиқаради. (more…)