Украина икки ҳафта ичида Россиянинг 14 та қурол омборини йўқ қилди

Украина ҳарбийлари июнь охиридан бери икки ҳафта ичида Россия кучларининг қурол-яроғ омборлари ва бошқа объектларига ўндан ортиқ юқори аниқликдаги зарбалар берди. Бу ҳақда Би-Би-Сининг рус хизмати хабар берди.

Нашр журналистлари очиқ манбалардан олинган маълумотларга асосланиб, Россия кучлари томонидан босиб олинган ҳудудлардаги 14 та омбор вайрон қилинганига аниқлик киритишди. Улар, асосан, Херсон, Запорожье, Харьков, Донецк ва Луганск вилоятларидаги жанг чизиқларидан 75 километргача олисликда бўлган объектлардир.

Би-Би-Си таъкидлаганидек, Украина кучлари рус аскарларининг қўмондонлик пунктлари ва омборларига ҳужум қилган. Улар кўпинча жанг майдонидан унчалик узоқ бўлмаган жойларда амалга ошириладиган ёки чалғитиш ҳаракатлари натижасида ҳужумга ўтган эди.

Июнь ойининг охиридан бошлаб улар олдинги чизиқдан олисда жойлашган объектларга ҳужум қила бошладилар. Улар орасида россияпараст айирмачилар томонидан 2014-йилда босиб олинган олис ҳудудлар Снежний, Шахтёрск, Перевалск, Кадиивка қишлоқларидаги омборлар ҳам вайрон қилинган. Шунингдек, Россиянинг ҳудудига ҳужум қилингани ҳақида ҳеч нарса айтилмади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳам, Россия Мудофаа вазирлиги ҳам омборларга берилган сўнгги зарбаларни расман тасдиқламади. Маҳаллий журналистлар ва гувоҳлар видеога олиб, маълумот тарқатмоқда.

Рус аскарларининг орқа қисмларга зарба берила бошлаганини Украина аскарлари ва украиналик амалдорлар ҳам сўз қилаётган эди. Жумладан Украина президенти Владимир Зеленский «артиллерия жуда қаттиқ ишлай бошлади» деб айтган.

Бу зарбалар АҚШнинг HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) умумий ракета тизимлари Украинага етиб келганидан кейин бошланди. HIMARS тизимлари 300 километргача отиши мумкин, аммо 80 километргача юқори аниқликдаги нишонларни йўқ қилади. Ҳозиргача Киевга 8 дона мазкур техникалар етиб келган, Вашингтон эса яна 4 тасини юборган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт бош котиби москвада путин билан учрашди

Москвада Россия президенти Владимир Путин ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўртасидаги музокаралар бир соат давом этди. Путин ва Гутерриш ёпиқ эшиклар ортида яккама-якка ...

Украина уруш туфайли қанча зарар кўрди?

Ирландия парламентининг ташқи ишлар ва мудофаа қўмитаси йиғилишида сўзга чиққан Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан ...

Украинада православларнинг пасха байрами нишонланмоқда

Украинанинг пойтахти Киев ва бир қатор ҳудудларда, православларнинг Пасха байрами нишонланмоқда. Бир кун аввал президент Владимир Зеленский Киевдаги София соборидан ...