Дунё аҳолисининг сони 8 миллиардга етади

Дунё аҳолисининг сони ноябрда 8 миллиардга етади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан эълон қилинган «Дунё аҳолисининг келажаги 2022» ҳисоботига кўра, 2022-йилнинг 15-ноябрида дунё аҳолисининг сони 8 миллиардга етади.

Ҳисоботда дунё аҳолиси 2030-йилда 8,5 миллиардга, ​​2050-йилда 9,7 миллиардга, ​​2080-йилда 10,4 миллиардга етиши ва 2100-йилгача бу даражада қолиши таҳмин қилинди.

Ҳисоботдаги маълумотга кўра, мамлакатларнинг ўртача ёши 19 дан (Сахаранинг жанубидаги Африка) 42 ёш (Европа ва Шимолий Америка) орасида ўзгариб туради.

Шунингдек, 2019-йилда дунё бўйлаб ўртача умр кўриш 72,8 ёшга етиб, бу 1990-йилга нисбатан қарийб 9 йилга яхшилангани қайд этилди.

2050-йилга келиб, Африка қитъасида бутун дунё ёшларининг учдан бир қисми (15-24) яшайди, деб тахмин қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳиндистонда келин-куёв чақалоқни тириклайин кўмиб ташлади

Ҳиндистоннинг Шоҳжаҳонпур шаҳрида ота-она ўзининг янги туғилган чақалоғини тириклайин кўмиб ташлади деб, Daily Mail нашри ёзмоқда. Ҳиндистонлик қоҳинлар “қизингизнинг ичига ...

Бахти ташкентский учун москвадаги сизода ўзбек маҳбусларидан “тўёна” йиғилди (видео)

Москвадаги 5-тергов изоляторида жиноят оламининг бир гуруҳ вакиллари 17 нафар ўзбек маҳбусидан "вор в законе" рутбасига эга бўлган Бахти Ташкентский ва Бахти Янгиабадский ...