Украина армияси Херсондаги Россия қурол-яроғ омборларига зарба берди

Украина Қуролли кучлари Россия томонидан босиб олинган Херсон вилоятининг Новая Каховка шаҳридаги қурол-яроғ омборларига зарба берди. Бу ҳақда Украина ҳукумати ва минтақага Россия томонидан тайинланган маъмурият маълум қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги Новая Каховка ва бошқа шаҳарлардаги ҳарбий объектларга ва қурол-яроғ омборларига ракета-артиллерия зарбалари берилганини, бунинг натижасида Россия томони катта захирадан маҳрум бўлганини билдирди.

Кахов туманининг россияпараст раҳбари Владимир Леонтиевнинг ТАСС агентлигига айтишича, Новая Каховкадаги ҳужумда етти киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Вайрона бўлган жойларни тозалаш давом этмоқда. У ракеталар HIMARS тизимидан отилган демоқда.

Ижтимоий тармоқларда содир бўлаётган йирик портлашларнинг видеолари тарқалмоқда.

Херсон вилоятидаги туман маркази ҳисобланган Новая Каховка шаҳри Россия босқинининг биринчи куни 24 февралда Москва назоратига ўтган. Россия томони вилоятнинг катта қисмини эгалламоқда.

Украина томонининг узоқ масофали зарбалари АҚШнинг HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) умумий ракета тизимлари Киевга етиб келганидан сўнг бошланди. HIMARS тизимлари 300 километргача отиши мумкин, аммо 80 километргача юқори аниқликдаги нишонларни йўқ қила олади. Шу пайтгача Украинага ушбу техникадан 8 дона келган, Вашингтон эса яна тўрттасини жўнатган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навальний россияликларни украина билан урушга қарши туришга чақирди

Қамоқдаги россиялик мухолифати сиёсатчи Алексей Навальний фуқароларни норозиликка чиқишга ва Украина билан урушга қаршилик билдиришга чақирди. Баёнот унинг номидан 2 март ...

Санкт-петербургдаги оммавий муштлашувда тўрт нафар ўзбекистонлик пичоқланди

4 нафар киши оммавий муштлашув натижасида пичоқдан жароҳат олган. Уларнинг икки нафари шифохонага ётқизилган ва ҳозирда операция блокида.  19 май куни Санкт-Петербург ...

Россиядаги портиллаш бўйича ҳибсга олинган азимовларнинг отаси путинга мурожаат қилди

Жалолобод шаҳрининг яшовчиси Ахрол Азимов Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, икки ўғли Акром ва Аброр Азимовларнинг ишини ҳолис қаралишига ёрдам беришини ...