Европа давлатлари Исроилга қарши норозилик билдиришди

Кўплаб Европа давлатлари Исроилнинг ўтган йили Фаластинда фаолият юритаётган олтита инсон ҳуқуқлари ташкилотини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш қарорига норозилик билдирган.

Бельгия, Дания, Франция, Германия, Ирландия, Италия, Нидерландия, Испания ва Швеция ташқи ишлар вазирларининг қўшма ёзма баёнотида террор айблови жуда жиддий ва эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши кераклиги таъкидланиб: «Исроил террорчи ташкилотлар деб тан олган фуқаролик жамияти ташкилотларига нисбатан сиёсатимизни қайта кўриб чиқишни талаб қиладиган муҳим маълумот бермади», — дейилади.

Исроилнинг, «Террор айбловларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган тақдирда номи тилга олинган давлатлар тегишли чораларни кўриши», «ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаса, бу ташкилотларни қўллаб-қувватлашга давом этиши» ифодаланган баёнотда, минтақада икки давлат ечимига эришиши учун эркин ва кучли фуқаролик жамиятининг муҳимлиги таъкидланди.

Исроил ҳукумати 2021-йилнинг 23-октабрида Фаластиннинг 6 нафар инсон ҳуқуқлари ташкилотини Фаластинни озод қилиш халқ фронти (PFLP) билан алоқадор деб даъво қилган террорчи ташкилотлар рўйхатига киритганини эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2 ой аввал россияга ишлагани кетган ўзбекистонликни қозоғистондан жасадини топишди

Қозоғистонда қишда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг мурдасини топишди. Маълум бўлишича, фуқаро Қозоғистоннинг Россия билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган. 17 апрель ...

Жириновский оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский касалхонага ётқизилди, дея хабар беради ТАСС агентлиги. Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Москва ...

Шомуродов россия премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида 1-ўринга чиқиб олди

Хабарингиз бор айни дамда Россия премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган “Ростов” ҳамда “Крилья Советов” жамоалари баҳси бўлиб ўтмоқда. Учрашувни доимгидек асосий таркибда ...