Путин Миннихановнинг «президент» унвонини ўзгартирди

Россия президенти Владимир Путин илк бор расмий ҳужжатда Татаристон президенти Рустам Миннихановдан «президент» унвонини олиб ташлади.

Владимир Путин Россия Федерацияси Давлат кенгаши аъзолари томонидан имзоланган фармон билан Татаристон президенти Рустам Миннихановдан “президент” унвонини олиб ташлаб, федерация таркибига кирган ҳудудларнинг энг юқори даражадаги бошқарувчисига бериладиган «раис» унвонига ўзгартирди.

Владимир Путин ўтган ой Давлат кенгаши йиғилишида Рустам Миннихоновни «президент» деб атаган эди.

Россия парламентининг қуйи қаноти Думанинг баъзи депутатлари сентябрь ойида Россия Федерацияси минтақаларининг энг юқори даражадаги раҳбарлари унвонидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаган.

Қонун лойиҳаси Татаристон Республикаси Давлат кенгашига (Татаристон парламентига) юборилди. Татаристон парламенти ҳам 25-октабрда бўлиб ўтган йиғилишда 100 депутатдан 82 овоз билан қонун лойиҳасини қабул қилмади.

Шунга қарамай, қонун лойиҳасини 14-декабрда Россия парламентининг қуйи палатаси Давлат Думаси маъқуллаб, эртаси куни Федерация Кенгаши томонидан қабул қилиниб, 21-декабрда президент Путин томонидан имзоланди.

Қонун лойиҳасига кўра, федерация таркибига кирувчи ҳудудларнинг энг юқори бўғинининг раҳбари «минтақавий раис» яъни «раис» деб аталади,

Қонуннинг раис лавозими ва унга маош тўлаш билан боғлиқ қисми июнь ойидан кучга кирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский украина ўз ерлари учун курашни давом эттиришини айтди

Украина Россия қўшинлари томонидан босиб олинган барча ҳудудларни қайтариш учун курашни давом эттираверишини мамлакат президенти Владимир Зеленский 7-июнь куни украин ...

Медведев финляндия ва швеция натога қўшилса, оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилса, “Болтиқбўйининг ядро қуролидан холи ҳудуд деган мақоми тўғрисидаги гап бўлиши ...

Уeфа россия терма жамоаларини мусобақадан четлатди

Европа футбол ассоциацияси (УEФА) 2-май куни Россия футбол клублари ва жамоаларининг ташкилот доирасидаги турнирларда иштирок этишини чеклади.Бу ҳақдаги маълумот ташкилот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400