Винницада Россиянинг ракета зарбасидан 20 га яқин одам ҳалок бўлди

Украинанинг Винница шаҳрида Россиянинг ракета зарбаси оқибатида 20 га яқин одам, жумладан, икки ёш бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.

Украина президенти Владимир Зеленский воқеадан кейин берган баёнотида Россияни «қотил» ва 2террорчи давлат» деб атади.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сурат ва видеоларга кўра, ракеталардан бири тўққиз қаватли бинонинг автотураргоҳига келиб тушган. Унда ўнлаб машиналар ёнаётгани кўриниб турибди, жароҳатланганлар ҳам кўп. Бошқа ракеталар унинг яқинидаги биноларни вайрон қилган.

Сўнгги ҳужумлар ракеталардан уюштирилган. Бунгача Винница вилоятида ҳаво ҳужумлари ҳақида огоҳлантиришлар янграган эди. Вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Борзовнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россиянинг тўртта ракетасини уриб туширган. Қолганлари биноларга урилган.

Винница Украинанинг марказий қисмида жойлашган шаҳар бўлиб, ҳозирда икки томон фронт чизиғидан анча узоқда жойлашган. Россия бутун Украинани назорат қилиш учун жанговар чизиқдан узоқда жойлашган шаҳарларни ўққа тутмоқда. Июнь ойи охирида Кременчугдаги савдо марказига уюштирилган ҳужумда 20 дан ортиқ одам ўлган, бир неча кун аввал Часов Ярга уюштирилган ҳужумда эса 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Россия Украинага ҳужум қилган февралдан бери бу мамлакатда 5 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Россия кучлари аҳоли пунктларини ўққа тутганини рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Канада россиянинг украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди

27-апрелда Канада парламенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олган ҳужжатни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий La Presse газетаси ёзди. ...

Алиев: боку украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллайди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда у 29-апрелда бўлиб ўтган “Жанубий Кавказ: тараққиёт ва ҳамкорлик” ...

Ақш украинага 1 миллиард долларлик қурол-яроғ беришини эълон қилди

15-июнь куни Қўшма Штатлар Украинага қарийб 1 миллиард долларлик қўшимча қурол-яроғ етказиб беришини эълон қилди. АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир ...