Microsoft юрак уришини назорат қилувчи «ақлли» соат устида ишламоқда

 

микрософт   Microsoft компанияси фон режимида фойдаланувчи юрак уришини доимий равишда кузатиб борадиган «ақлли» соат устида ишламоқда. У Windows Phone, iOS ва Android тизимларида ишловчи смартфонлар билан синхронлаштирила олади. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Ушбу қурилмага Xbox Kinect бўлинмасида ишлаб чиқиладиган сенсорлар ўрнатилади. Соат эрта-ю кеч фойдаланувчининг пульсини ўлчайди, бироқ аккумулятор икки кунга етади.

Янги лойиҳанинг яна бир ўзига хос жиҳати шундан иборат бўладики, у нафақат Windows Phone, балки бошқа рақобатдош операцион тизимлар — iOS ва Android’да ишлайдиган қурилмалар билан ҳам интеграциялаша олади.

Ақлли соатнинг қачон чиқарилиши ҳозирча  номаълум, бироқ у шу йилнинг ёзидаёқ тақдим этилиши  режалатирилган.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвадаги “вагон уйлар” да ёниб кетганлар кимлар?

6 ноябрь куни эрталаб ёнғин содир бўлган Москва шимолидаги "Москва - Бутырская Товарная" станцияси яқинида жойлашган Складочная кўчасига борганимизда, қурилиш ёнига ...

Дунёда 38 миллион киши ўз юртида дарбадар

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотига қараганда, дунё бўйича 38 миллион киши турли низолар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши туфайли ўз юртида ...

Туркияда саккиз ойда 671нафар ўзбекистон фуқароси паспортини йўқотди

Охирги пайтларда Истанбул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат – паспортга оид муаммолар сони кескин кўпайди. ...