Камбожа: қудуқдаги 2 минг сўм пулни деб 7 одам бўғилиб ўлди

 

Камбоджа  Камбожанинг етти нафар фуқароси қудуқдан уч минг риел пулни олиб чиқишга ҳаракат қилиб, кислород етишмаслигидан ҳалок бўлди. (Бу эса, тахминан 2 минг сўмга тенг дегани.) Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса 31 май, шанба куни чекка Сиемреап вилоятида содир бўлган. Пуллар қуриб қолган қудуққа тушиб кетганидан сўнг етти киши пулни олиб чиқиш учун қудуққа тушган.  Уларнинг уч нафари ўсмир бола эди…

Полиция вакилларининг қайд этишича, пулни олиш учун  беш метрлик чуқурликка тушган 7 нафар одам, у ерда ҳаво етишмай қолганидан бўғилиб ўлган.

Ҳалок бўлган ўсмирлардан бирининг опаси таъкидлашича,  ўсмир йигит бу пулни ўзининг қашшоқ оиласи учун катта бойлик деб  билган ва шу  боис ушбу хатарга ўзини мубтало этишга мажбур бўлган.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рашид раҳматов ўзбекистон республикаси бош прокурорининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги фармонига асосан Раҳматов Рашид Насруллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига ...

«украинлар – қаҳрамон халқ»

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг кутишга вақти йўқлигини айтиб, Ғарбдан Россия нефть экспортига эмбарго жорий қилишни сўради. Украина-Россия урушининг ...

Муштумзўр методист. андижон хтб тизимида бўлаётган хунук воқеа

Беш ойдирки, боши ғавғодан чиқмай қолган Нилуфар Маматқулованинг бор-йўқ айби ўқувчисига бўлган меҳри, ундаги руҳий ўзгаришлардан хавотир олганлиги эди, холос. Унинг ўрнида ...