Франция: вертолёт ташувчи кемалар Россияга сотилишидан воз кечиб бўлмайди

 

кема ва вертолёт  Франция президенти Франсуа Олланд АҚШ президенти Барак Обама билан учрашув давомида Россияга «Мистраль» типидаги кемаларни сотишдан воз кеча олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Франция нашрлари хабар бермоқда.

Олланднинг қайд этишича, Франция 2011 йили имзоланган шартларини буза олмайди.

«Шартномада кўзда тутилган маблағнинг катта қисми тўлаб бўлинган.Ушбу шартнома натижасида кўплаб янги иш ўринлари ташкил қилинган», – деди Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус.

«АҚШ қадриятларида бўлгани каби, шартнома шартларига ҳурмат билан ёндашиш Франция қадриятларининг ажралмас қисмидир», – дея қўшимча қилди франциялик вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ президенти Барак Обама Франция Россияга «Мистраль» типидаги, вертолёт ташувчи кемаларни етказиб бераётганидан хавотирда эканлигини билдирганди.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Озарбайжон билан арманистон тинчлик келишувига эришишга тайёр

Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни нормаллаштиришни истайди ва тинчлик шартномасини имзолашга тайёр. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди. Бокуда ...

Ўзбекистон орол тубини ўрмонга айлантирмоқда

Орол денгизининг қуриши инсоният тарихидаги дунёнинг энг йирик экологик фожиаларидан бири бўлди. Саҳрога айланган денгиз тубидаги тузлар, қум-чанг ва заҳарли ўғитлар инсонлар ...

Танзанияда кема чўкиши натижасида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Танзанияда ҳаддан ортиқ юк ортгани туфайли кема чўкиб кетган. Бортда тахминан беш юз киши бўлган. 20 сентябр куни Виктория кўли қирғоғида паромда 44 киши ҳалок бўлди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400