Осон эмас мусофирга, осон эмас…

musofir, mehnat muhojirlari

Россияга ўйнагани борган эмас,
Руслар кулиб уни кутиб олган эмас,
Чин айтяпман, айтганларим ёлғон эмас
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Мусофирлик нималигин борган билар,
Кризисда бепул, беиш қолган билар,
ФМС да неча кунлаб турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар,
Иш йўғида халтуралар урган билар ,
Ўн беш киши бир хонада турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар,
Миллон ишлаб, қўлга 100 минг олган билар,
Ҳали етиб булмай депорт бўлган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар,
Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар,
Кунда 10 бор милицияга тушган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Ёз келишин зор интизор кутган билар,
Ёшлик даври Россияда ўтган билар,
Бор аламин мағрур ичга ютган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…

https://www.facebook.com/temurmalik?fref=nf

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ислоҳот зарур

Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Ӯзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида жиддий камчиликлар мавжудлигини тан олиб, соҳани ислоҳ қилиш даркорлигини илгари сурган эди ва бу ...

Жомбой туманида халқ таълимини ривожлантириш учун умуман маблағ сарфланмаган

Жорий йилда умумий ўрта таълим мактабларини жорий таъмирлашга жами 24,4 миллиард сўм шундан, маҳаллий бюджетдан 20,4 миллиард сўм, ҳомийлардан 2,5 миллиард сўм ва бюджетдан ...