Назарбоевнинг невараси пойтахтга “замҳоким” бўлди

nurali_alievҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Нурали Алиев Остона шаҳри ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Адилбек Жақсибеков 19 декабрь куни фармойиш чиқарди.

29 ёшли Алиев Қозоқ миллий педагогика университетини тугатган, шунингдек, АҚШ ва Австрияда таҳсил олган.

У “Сахарный Центр” АЖ ва “Hit TV” телеканали президенти бўлган, “Нурбанк” директорлар кенгаши раиси ва “Қозоғистон тараққиёт банки” бошқарувчи директори бўлиб ишлаган. Ўтган йилнинг декабрида “Қозоғистон темир йўли” компаниясига қарашли “Транстелеком” акциядорлик жамиятининг президенти (бошқарув раиси) этиб тайинланди.

2012 йилда “Форбс” журнали тузган Қозоғистоннинг энг бой кишилари рўйхатида 200 миллион доллари билан 25-ўринни эгаллаган эди.

Нурали Алиев Қозоғистон президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева ва Роҳат Алиевнинг ўғлидир. Маълумки, Роҳат Алиев Қозоғистон раҳбарининг қаҳрига учраган, одам ўғирлаш ва бошқа жиноятларда айбланиб, сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримова сиёсий ӯйин қурбони

ГУЛНОРА КАРИМОВА  "Бирдамлик" Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  -- Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз ...

Россия ва тожикистон «мусулмонларни қайта тарбиялаётган» хитойни қўллаб-қувватлади

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида Хитой томонидан Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Хитой ҳукумати ушбу ҳудудда ўзгача сиёсат юритмоқда ва ...

Кхшт раҳбари бордюжа ўзбекистон ва туркманистондан нолиди

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Николай Бордюжа Ўзбекистон ва Туркманистон ташкилотнинг терроризмга қарши курашда ҳамкорлик ҳақидаги таклифига ...