23 декабрь куни Евроосиё иқтисодий кенгашининг Москвада ўтказилган йиғилишида Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага қўшилиши ҳақидаги ҳужжат имзоланди.
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 2015 йил 9 майга қадар Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзосига айланишига умид билдирди.
Давлат раҳбари Қирғизистоннинг машаққатли йилларни бошдан ўтказганига эътибор қаратди.
“Биз тинчлик ва тотувлик қанчалар мўрт бўлиши мумкинлигини жуда яхши биламиз, шунинг учун ҳам онгли равишда интеграция, яхши қўшничилик ва дўстлик йўлини танлаймиз. Ишончим комилки, агар биз дўст бўлсак ва бир-биримизга ёрдам берсак, бу оғир дамларни ўтказишимиз осонроқ бўлади”, – деди Атамбаев.