Ўзбекистон яна қирғизларни айблади

Ўзбекистон яна қирғизларни айблади

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 2014 йилнинг 16 декабрь куни номаълум дрон мосламаси Ўзбекистон ҳаво ҳудудига бузиб киргани қайд этилган.

Ўзбекистон расмий ОАВ тарқатган хабарларга кўра, дрон Фарғона вилояти Сўх тумани ҳудудида кўрилган. Ўша куни соат 11:15 да оқ рангдаги дрон тахминан 200-250 метр баландликда Қирғизистоннинг Боткен вилояти Айдаркен тумани Ўпқон қишлоғи йўналишидан Ўзбекистон ҳудудига учиб ўтган ва Сўх тумани Лимбур қишлоғи йўналишида 7,5 км ичкарига кириб, соат 12:15да яна Қирғизистон ҳудудига қайтган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси бундай ҳолатлар яна қайтариладиган бўлса, ўзбек томони ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун барча зарурий чораларни кўриш ҳуқуқидан фойдаланишга мажбур бўлишини билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияга қарши санкциялар марказий осиёга таъсир қиляпти (назарбоев)

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ва АҚШ президенти Барак Обама ўртасида телефон сўзлашуви бўлиб ўтди. Қозоғистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, телефон ...

Европа суди россияни али ферузни ўзбекистонга бериб юбориш мумкинмаслигидан огоҳлантирди

"Новая газета" мухбири Али Феруз (Худойберди Нурматов) “Новая газета” мухбири Али Ферузнинг иши Страсбургдаги судда кўрилиши давомида уни Ўзбекистонга чиқариб юбориш мумкин ...

Атамбаев: “қирғизистон – инвесторлар учун мутлақо ишончли мамлакат”

11 март куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Босния ва Герцеговина, Дания, Кипр Республикаси, Бруней, Фижи, Уммон, Индонезия, Чехия ва Аргентинанинг янги тайинлнган ...